АсосийJinoyat

Қирғизистонда ўзбекистонлик йигит зўравонликликда гумонланиб, қўлга олинди

'Қирғизистонда ўзбекистонлик йигит зўравонликликда гумонланиб, қўлга олинди'ning rasmi

 Жорий йилнинг 5 октябрь куни Қирғизистоннинг Свердлов тумани Ички ишлар бўлимига вояга етмаган қизнинг номусига тажовуз қилингани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган тезкор-қидирув гуруҳи тахминан 25—30 ёш атрофида бўлган номаълум эркак Бишкек шаҳридаги Шопоков кўчаси яқинида 2007 йилда туғилган қизни зўрлаб, қочиб кетгани маълум бўлган, деб хабар беради Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида юқорида кўрсатилган факт бўйича 10 октябрь куни 1985 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Бишкек шаҳридаги қурилишда ишлаган эркак муқаддам «безорилик» моддаси бўйича Ўзбекистонда судланган. Гумонланувчи ўз айбига иқрор бўлган.

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқаси бор йўқлигини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар