АсосийDunyo

Семизликка қарши халқаро курашиш куни нишонланди

'Семизликка қарши халқаро курашиш куни нишонланди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан кеча –11 октябрь Семизликка қарши халқаро курашиш куни сифатида нишонланди.

ЖССТ прогнозларига кўра 2030 йилга келиб, сайёрамиз аҳолисининг 41 % ортиқча вазндан азият чекади. Семириш бу ёғ тўқимаси туфайли вазннинг кўпайиши ортидан моддалар алмашинуви жараёнида жиддий муаммолар юзага келиши билан содир бўлади. Семириш қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари, гипертония ва яна бошқа кўплаб касалликларни келтириб чиқариши исботланган. Семизли ва у келтириб чиқарувчи касалликлар инсон умрини 3 йилдан 15 йилгача қисқартириши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кузатилаётган учта ўлим ҳолатидан деярли иккитаси бевосита семизлик ва ёғ алмашинуви билан боғлиқ касалликлар ортидан келиб чиқмоқда. Аксарият ривожланган Европа мамлакатларида ёши катта аҳолининг 15 фоиздан 25 фоизгача бўлган қисмида семизлик кузатилади. Ҳозирда дунё бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида ҳам семириш частотаси кўпаймоқда. Ривожланган мамлакатларда ўсмирларнинг 25 фоизи ортиқча вазнга эга, 15 фоизи эса семириб кетган. 

    Бошқа янгиликлар