Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорига мувофиқ, йўлланма (ордер) билан мурожаат қилган беморларга кафолатланган тиббий хизматлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
1-босқич. Шифохонада текшириш ва даволаниш давомида мижоз касаллигини аниқлаш мақсадида текширув ва даволашга кўрсатмалар аниқланган тақдирда, мижоз вилоят тиббиёт ташкилоти (Тошкент шаҳрида – туман тиббиёт бирлашмаси) таркибида ташкил қилинган тиббий-танлов комиссиясига юборилади. Бунда мижознинг касаллик тарихидан берилган кўчирмага тавсия қилинган республика даражасидаги тиббиёт ташкилотининг номи, зарур текширув усуллари ва даво муолажалари тўғрисида тавсиялар баён қилинади.
2-босқич. Вилоят тиббиёт ташкилоти (Тошкент шаҳрида – туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси) таркибидаги тиббий-танлов комиссияси мижознинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма), ихтисослик бўйича мутахассис тавсияларини ўрганиб чиққан ҳолда, унга республика даражасидаги тиббиёт ташкилотига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқади.
3-босқич. Тиббий-танлов комиссияси томонидан мижоз тасдиқланган стандартлар асосида республика даражасидаги тиббиёт ташкилотида тиббий ёрдам (тешириш ва даволаш)га муҳтож деб топилганда, унга йўлланма (ордер) расмийлаштирилади.






