Ушбу саволга Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Маъсум Ҳотамов жавоб берди.
Хусусий нотариуслар фаолияти Адлия вазирлиги томонидан қатъий назорат қилинади:
- нотариал ҳаракат билан боғлиқ, барча ишлар электрон тизимда бажарилади ва уларнинг тарихи сақланади. Жараёнлар онлайн назорат қилинади, ноқонуний ҳаракатлар тўхтатилади;
- нотариал ҳаракатни расмийлаштириш учун керакли маълумотлар ва шахснинг бармоқ изи тизим орқали электрон текширилиши сабабли уларнинг сохталаштирилишига йул қўйилмайди;
- тўловлар электрон ҳисобланади ва тўланади, фуқаро смс хабар орқали тўлов суммасини тасдиқлайди;
- нотариус ноқонуний ҳаракати натижасида етказилган зарарни тўлик, қоплайди. Нотариуснинг жавобгарлиги мажбурий суғурталанади.
Алоҳида!
- Агар бирор ҳужжат текширувида ортиқча маблағ талаб қилинса, Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига хабар беришингиз мумкин.






