АсосийSport

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга етиб борди

Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга Дубай аэропортидан учди. 14 соат парвоздан кейин жамоа Осиё Кубоги доирасидаги биринчи ўйини ўтказиладиган Сидней шаҳрига етиб борди.

Футболчиларимизни маҳаллий футбол мухлислари, шунингдек, Австралиядаги ўзбекистонлик футбол ишқибозолари кутиб олишган. Терма жамоамиз аъзолари Сиднейдаги машҳур Опера Уйига яқин жойлашган "Shangri-La" меҳмонхонасига жойлашди.

Бу ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттери хабар қилмоқда.

Фото манбаси: https://twitter.com/UzbekistanFF

    Бошқа янгиликлар