Интернет маълумотларига назар соладиган бўлсак, сайёрамиз аҳолиси 7111 тилда сўзлашаркан. Ана шу тилларнинг атиги 1 фоизида (70 та тилда) Ер шари аҳолиснинг 90 фоизи гаплашади. Сайёрамиздаги тилларнинг 99 фоизи жуда кам миқдорда аҳоли гаплашадиган, йўқолиб кетиш арафасида турган тиллардир. Ҳар икки ҳафтада Ер юзида битта тил умуман йўқолиб кетмоқда.
Ўзбек тилида Ер юзида 35 миллиондан ортиқ аҳоли гаплашади. Бу Ер юзида ҳар 200 нафар одамдан бири ўзбек тилида сўзлайди, деганидир. Бошқача айтганда, ўзбек тили сўзлашувчилар сонига кўра сайёрамизда энг кенг тарқалган 40 та тилдан биридир. (Бу тилларнинг ҳар бирида камида 30 миллион аҳоли гаплашади)
Расмий маълумотларга кўра, қўшни Тожикистон аҳолисининг 13 %и, Қирғизистоннинг 15 %и, Қозоғистоннинг 4 %и, Туркманистоннинг 6 %и ўзбек тилида гаплашади. Бундан ташқари Туркия, Хитой, Эрон, Россия, АҚШ, Швеция, Латвия, Укранина, Мўғулистон сингари малакатларда ҳам ўн минглаб миллатдошларимиз яшайди.
Ҳар йили октябрь ойи кириб келиши билан оммавий ахборот воситаларида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши билан боғлиқ сана эсга тушади. Қулоч-қулоч мақолалар ёзилади, радио ва телеканалларимизда соатлаб эшитририш ва кўрсатувлар намойиш қилинади. Жойларда турли учрашувлар, давра суҳбатлари, баҳсу муносазалар авж олади. Аслида-чи?
Бугун ўзбек тилига қандай хавф-хаьтар таҳдид қолмоқда? Бизнинг тилимиз ҳам келажакда йўқолиб бораётган тиллар сафига тушиб қолмаслиги учун нима қилиш керак? Бу ҳақда “Даракчи” газетасининг навбатдаги сонида чоп этилаётган таҳлилий мақоламизда батафсил мулоҳаза юритамиз.






