Мамлакатимизда кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар доирасини кенгайтириш бўйича тизимли ва мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари ҳамда ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар мобайнида самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш анъанага айланиб бормоқда.
Зеро, ушбу оилалар ва фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш, қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак бериш савобли ишдир.
Жумладан,Қорақалпоғистон РеспубликасиМўйноқ тумани Б.Утенов кўчасида ёлғиз яшовчи, 1948 йилда туғилган Жумагул Себоспиева билан ўтказилган мулоқот жараёнида маҳалла фаоллари тез-тез келиб хабар олиб туришларини,унинг кўзи хиралашиб қолганлигини билдирди. Туман ИИБ билан биргаликда тегишли идоралар орқали унга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.
– Уйимда 1966 йилда туғилган туғма ногирон қизим Қурбангул Сариева билан ўтирганимда бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари келишди, –дейдиШуманай тумани “Белжар” маҳалласида яшовчи, 1928 йилда туғилган Хайгул Сариева.
–2 нафар болани тарбиялаб вояга етказдим. 1971 йилда туғилган ўғлим Ильяс Сариев ҳам ногирон,шароитим қийинроқ, маҳалла аҳли, туман ИИБ ходимлари келиб хабар олиб туришади. Бугун пойтахтимизданбир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари келиб ҳолимизданхабар олганликлари мени хурсанд қилди. Сизларга раҳмат, ҳамиша дуо қиламан. Халқ орасига кириб уларнинг дарду-ҳасратларига қулоқ солаётган сиз каби ходимлар соғ-омон бўлишсин.
Онахоннинг уйни таъмирлашда амалий ёрдам сўраганлиги боис туман хокимлиги томонидан чора-тадбирлар белгиланди.
– 4 йил олдин турмуш ўртоғимдан айрилиб қолдим, - дейди Шуманай тумани Кўксув маҳаласида яшовчи, 1959 йилда туғилган Улбосин Сейтимова. –4 қизни тарбиялаб турмушга бердим,ҳаммаси ўз оилалари билан яшашмоқда. Ёлғиз ўғлим 1983 йилда туғилган Жеткер Абдиреймов ҳам йўл-транспорт ҳодисаси туфайли бу оламни тарк этди.Ёлғизлик анча белимни букиб қўйганди. Туман хокимлиги, маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари билан биргаликда доимий равишда ҳолимдан хабар олиб туришади. Уларорқали ёрдам кўрсатилиб, муаммоларим ечим топяпти. Яқинда уйимни таъмирлаб беришди.
Бугун пойтахтимиздан келган Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ўқитувчилари келиб, холимни сўраганликлари кўнглимни тоғдек кўтариб юборди. Бу юртда ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмаслигига яна бир бор амин бўлдим. Уларга ва Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Хўжайли тумани“Бойтерак” маҳалласида яшовчи эр-хотинлар,1-гуруҳ ногиронлари 1979 йилда туғилган Марсел Таребаев ва 1986 йилда туғилган Дилором Хожамуратоваларкўзи кўра олмаганликлари боис рўзғор ишларида қийналаётганликларини айтиб, тез-тезкелиб хабар олиб туришларини сўради. Улардан доимий хабар олиб туриш учун маҳалла фаоллари, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар бўйича ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, профилактика инспектори билан биргаликда тегишли идоралар орқали ёрдам кўрсатиш, муаммоларини ечиш чоралари кўрилди.
Энг муҳими, Институт профессор-ўқитувчилари ушбу олийжаноб ишларга ички ишлар органлари тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг ҳисса қўшиши келажакда соҳани халқпарвар тизимга айлантиришда муҳим аҳамият касб этиши жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинларида ҳам тушунтириб бермоқдалар.
Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.
Зеро, Давлатимиз Раҳбари таъкидланганларидек, қаердаки саховат ва меҳру-мурувват кўп бўлса, анашу жойда файзу-барака қулоч ёзади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати






