АсосийJinoyat

Сохта МИБчилар найранги фош бўлди

'Сохта МИБчилар найранги фош бўлди'ning rasmi

Каттақўрғон тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Таджиева Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига мурожаат қилди. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори Шоҳруҳ ТОШПЎЛАТОВ маълум қилмоқда.

Унинг аризаси юзасидан ўтказилган текширув ҳаракатлари давомида Самарқанд вилоя­ти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли туманлараро 4-сонли газ таъминоти участкаси туман ҳудудининг газ ускуналарни таъмирлаш ва ишлатиш бўйича чилангарлари Элбек Холиқов, Фарҳод Мусурмонов, Азамат Ташановлар олдиндан жиноий тил бириктирди. УларалдашваишончнисуиистеъмолқилишйўлибиланўзганингмулкиниқўлгакиритишмақсадидаҚ.Таджиеванингхонадонигатабиийгазданфойдаланишаҳволиникўрикданўтказишучунборишган.

Элбек Холиқов ўзини «Мажбурий ижро бюроси ходими» деб таништиради. У Қ.Таджиеванинг аризасига асосан 2014 йил март ойида хонадонда табиий газ тармоқдан узилганини билган. Хизмат вазифасига кирмаса-да, хонадонни табиий газ тармоғига улаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида қайта улов тўлови учун Қ.Таджиеванинг плас­тик картасидан 420 минг сўмни «Clik» дастури орқали ўзининг пластик картасига ўтказган.

Хонадон соҳибасининг ишончига кириш учун Элбек газ ҳисоблаш ускунасини қиёсловдан ўтказиш учун ўрнатилган жойидан ечиб берган.

Шундан сўнг Азамат Ташанов фуқаро Қ.Таджиеванинг хонадонида ҳақиқатда фойдаланилмаган табиий газ учун 1 дона газ плита билан 2 дона иситиш печларини йиллик кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги далолатномани тузиб берган.

Элбек пластик картасига тушган 420 минг сўмдан туманлараро 4-сонли газ таъминоти участкаси туман ҳудуди кассасига 102 минг сўмни тўлов қилиб, қолган 318 минг сўмни шерик­ларига тақсимлаган.

Текширув ҳаракатлари давомида бу йигитлар ўз айбларига иқрор бўлиб, фуқаро Қ.Таджиевадан фирибгарлик йўли билан қўл киритган 420 минг сўмни ихтиёрий равишда қайтарган. У тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Каттақўрғон туман прокуратурасига юборилган.

    Бошқа янгиликлар