АсосийJamiyat

Андижон вилоят ҳокимлиги аҳолига ноқулайлик туғдираётган муаммога ечим топди

'Андижон вилоят ҳокимлиги аҳолига ноқулайлик туғдираётган муаммога ечим топди'ning rasmi

Андижонда йўл белгиси билан боғлиқ муаммо ҳал этилди, дея хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда ўринли муҳокамаларга сабаб бўлган 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси Андижон вилояти Андижон шаҳар Мустақиллик кўчаси А.Т. “Халқ банки” ва вилоят Солиқ бошқармаси бинолари ҳудудида жойлашган бўлиб, банк ва солиқ хизматларидан фойдаланувчи аҳолига бир қатор муаммолар туғдираётгани баён этилган эди. 

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида билдирилган фикрларни инобатга олиб, Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати, Андижон вилоят махсус эксплуатация-монтаж бўлинмаси ва Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг масъул ходимлари билан биргаликда масала ҳудудда ўрганиб чиқилди ва ушбу белги келишилган ҳолда олиб ташланди.

 

    Бошқа янгиликлар