Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари Тошкентда Янги йил арафасида содир бўлган қатор йўл-транспорт ҳодисаларининг фотосуратларини тамоққа чиқарди, дея ёзмоқда daryo.uz.
Жумладан, юқоридаги суратда Matiz русумли автомобиль йўлдан чиқиб автобус бекати ичига кириб қолган. Сирғали тумани ҳудудида содир бўлгани айтилган авария оқибатида машинанинг олд қисмига жиддий зарар етгани кўриниб туради.
Ушбу суратларда эса йўл четидаги ариқларга кириб қолган автомобиллар акс этган. Гуруҳ фойдаланувчилари ушбу ҳолатлар 31 декабрь куни содир бўлганини қайд этган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг бирортасида қурбонлар бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.








