АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Сирдарёдаги мактабларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда

'Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Сирдарёдаги мактабларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда'ning rasmi

Мудофаа вазирлиги раҳбарияти томонидан жойларда ҳарбий хизматчилар ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда қатор тадбирлар, хусусан, давра суҳбатлари, учрашув ўтказилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. 

Шу кунларда Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси офицерларидан иборат ишчи гуруҳлар Сирдарё вилоятида эълон қилинган “Маънавият ҳафталиги” доирасида энг чекка ҳудудлардаги 40 дан ортиқ умумтаълим мактабларида бўлиб, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавиятларини янада ошириш ва китобга ошно қилиш бўйича учрашув ва давра суҳбатлари ўтказди. 

Мактаб ўқувчилари учун ташкил этилган бу каби учрашувлар улар дунёқарашини юксалтириш, санъат, бадиий адабиётга нисбатан меҳр ҳисларини уйғотишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Энг фаол ўқувчиларга ҳарбий хизматчилар томонидан бадиий адабиётлар совға қилинди.

Мудофаа вазирлиги томонидан бу ишлар давом эттирилиб, бошқа вилоятларда ҳам “Маънавият ҳафталиги” ташкил этилиб, юқоридаги каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар