АсосийJamiyat

ХТБ Ижтимоий тармоқларда 120-мактаб билан боғлиқ хабарларга ойдинлик киритди

'ХТБ Ижтимоий тармоқларда 120-мактаб билан боғлиқ хабарларга ойдинлик киритди'ning rasmi

Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими ижтимоий тармоқларда 120-сонли умумтаълим мактаби билан боғлиқ хабарлар бўйича қуйидаги баёнот билан чиқди:

"Ассалому алайкум Ҳурматли Саодат Абдузакирова ва Азиз Ота оналар! Мирзо Улуғбек туманидаги 120-сонли умумтаълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ- 4067-сонли қарори асосида икки босқичли мукаммал таъмирга туширилган. Жами ажратилган маблағ 5 млрд 300 млн сўм. 1-босқичга 1 млрд 980 млн сўм. 2- босқичга 3 млрд 320 млн сўм.
Ҳозирда дастур доирасида мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Сиз кўраётган Саодат Абдузакирова томонидан юборилган расмлар таъмирлаш учун бўшатилган мактаб биноси кўриниши. Хавфсизлик нуқтаи назаридан таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактаб биносида вақтинча ўқув жараёнлари олиб борилмайди. Таъмирлаш жараёни 2 босқичда амалга оширилиши белгиланганлиги боис ҳозирда биринчи босқич якунланиб иккинчи босқич ишлари бошланган ( расмлар илова қилинади) Таъмирлаш ишларининг 1-босқичи юзасидан “Б“ блоки тўлиқ таъмирдан чиқарилган. Таъмирлаш ишлари МЧЖ “КОММУНАЛ СЕРВИС ХОЛДИНГ“ корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.
Давлат томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига мактабнинг том қисми 100% профнастил билан ёпилди. Мактабнинг электр тизими тўлиқ таъмирланди. Эски лампалар янги ЛЕТ ҳозирги талабларга жавоб берувчи лампаларга алмаштирилди. Эски ойна ромлар тўлиқ АКФА ойна ромларига алмаштирилди. Эски эшиклар замон талабларига жавоб берадиган МДФ эшикларига алмаштирилди. Иссиқлик тизими ва канализация тизими таъмирланди. “Б“блокнинг синф хоналарида ва коридор қисмида пардозлаш ишлари олиб борилди. Синф хоналарида ва мактаб коридор қисмида пол қисми таъмирланди.
120- сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳозирда вақтинча ушбу мактаб билан ёнма-ён жойлашган 256-сонли умумтаълим мактаб биносида 2-сменада ўқиб келмоқда.
120- сонли умумтаълим мактаб қуввати 1568 нафар ўқувчи ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда мактабда 1130 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Натижада мактаб қувватига нисбатан 0.7 коэффициентда фаолият кўрсатмоқда.
Худди шунингдек мазкур мактабдан тахминан 500-600 метр узоқликда жойлашган 211- сонли мактаб қуввати 600 нафар ўқувчи ўрнига мослашган бўлиб ҳозирда 1019 нафар ўқувчилар таълим олмоқда. Мазкур мактаб 1.9 коэффициентда фаолият кўрсатмоқда.
Мактабларда ўқувчилар сонини қувватига нисбатан мувофиқлаштириш мақсадида 120-сонли умумтаълим мактабининг фойдаланилмасдан бўш турган синф хоналарига ота-оналари 211-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олиш истагини билдирган ўқувчилар учун янги синфлар ташкил этиш мақсадида тармоқ мактаб ташкил этилиши белгиланган. Бундан кутилаётган натижа шундан иборатки таълим - тарбия жараёни яхши ташкил этилган 211-сонли умумтаълим мактабида фарзандларини ўқитиш истагини билдирган ота-оналар учун қулайлик ва ўқитувчиларни 1та сменада дарс ўтишларини ва шунингдек дарсдан кейин ўқувчилар учун тўгарак ва қўшимча машғулотлар ўтишга шароит яратиш.
Мактабларда таълим-тарбия сифат даражасини яхшилаш мақсадида туман халқ таълими бўлими тасарруфида қувватига нисбатан ўқувчилар сони кам бўлган шунингдек ота-оналар томонидан талабгорлиги юқори бўлмаган мактаблар фаолияти ўрганилиб уларга методик ёрдам кўрсатилиши белгиланган.
Шу муносабат билан ҳозирда 120-сонли умумтаълим мактабда ўрганиш жараёнлари олиб борилмоқда. Ўрганиш жараёнлари давомида мактаб раҳбари ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этишларини сўраб ариза билан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига 03.10.2019 й. мурожаат этган.
04.10.2019 й. соат 14:00да дарс жараёнлари бошланиши лозим бўлган вақтда мактаб педагог жамоаси томонидан 1130 нафар ўқувчи мактаб ҳовлисидан бинога мажбурий тарзда қўйилмасдан ва мактаб “собиқ раҳбари“ ўз вазифасига қайтмас экан ўқитувчилар томонидан дарс ўтишдан бош тортилиши айтилиб норозилик намойиши содир этилган ва ўз ўрнида мазкур ҳолат юзасидан ота-оналар томонидан кўплаб эътироз билдирилган. Шундан сўнг ота - оналарга барча ҳолат юзасидан туман халқ таълими бўлими томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Мактабнинг собиқ раҳбари Мактаб педагог жамоаси билан 05.10.2019 й. учрашиб уларга ўз хоҳиши билан ишдан бўшатишларини сўраганлиги ҳақида маълумот берган ва ўқув жараёнлари ўрнатилган тартибда ташкил этилиб барча салбий ҳолатларга барҳам берилган.
Мактаб педагог жамоасининг таъкидлашича 05.10.2019 й Саодат Абдузакирова бўлиб ўтган барча ҳолатлар юзасидан ота-оналарга яна бир бор тушунтириш ишларини олиб борилишини билдириб уларни таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 120-сонли мактабга ҳеч қандай асоссиз йиғиб, ота-оналар ва педагог жамоа номидан нотўғри маълумотлар билан туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлимига нисбатан норозилик намойишини ташкил этишга ундаган.
Саодат Абдузакирова томонидан содир этилган мазкур намойишни Facebook ижтимоий тармоғи орқали кўрган 120-сонли умумтаълим мактаб педагог жамоаси буларнинг барчаси улар номидан билдирилган бўҳтон айблов эканлиги ва бундай ҳолатлар мактаб ва ота-оналар ўртасида носоғлом муҳитни келтириб чиқариши, оқибатда эса ўқувчиларга таълим - тарбия беришда педагогларга салбий таъсир этишини маълум қилган.
Саодат Абдузакирова томонидан берилган пост (мурожаат)ни ўқиган кенг жамоатчилик вакиллари ва Ҳурматли ота-оналар Давлатимиз томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътибор юқори бўлган бир вақтда нотўғри, салбий, Сиз ва бизни чалғитиш мақсадида ёзилган бўҳтон сўзларга ишонишимизнинг ўзи биз учун уятли ҳолат...
Ҳурматли Саодат Абдузакирова юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мазкур масалада Сизнинг асоссиз ёлгон маълумотлар билан мактаб ота-оналарини ҳамда аҳолини чалғитиб турли бўҳтонлар билан норозилик намойишларини ташкил этишдаги ҳаракатларингиз бўйича давлат ҳуқуқ тартибот ва суд идораларига мурожаат этишимиз мумкинлиги юзасидан огоҳлантирамиз."

 

 

    Бошқа янгиликлар