АсосийJamiyat

ФҲДЁда рўйхатдан ўтмасдан ўқилган Никоҳ учун жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин

'ФҲДЁда рўйхатдан ўтмасдан ўқилган Никоҳ учун жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда никоҳ (никоҳ тўйи)ни давлат идораларида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради «Zarnews» нашри.

«Давлат идораларида рўйхатдан ўтмасдан ўқилган никоҳ учун жиноий жазо белгиланади. Шу муносабат билан ҳозирги пайтда республикада тегишли рўйхатга олиш идоралари ҳужжатларисиз никоҳ ўқиётган имомларга жиноий жазо назарда тутадиган қонунга тузатишлар киритилмоқда», - деди Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Гавхар Алимова. 

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, жорий йилда республикада шариат қонунларига биноан яшайдиган 33 минг жуфтлик никоҳни расмий рўйхатдан ўтказган.

Самарқанд вилоятида бу йил расмий рўйхатдан ўтмасдан яшаётган 2500 жуфтлик қайд этилди, улардан 2300 нафарининг никоҳлари қонунийлаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар