АсосийJamiyat

Тадбиркорга имтиёзли шартларда кредит ажратилиши таъминланди

'Тадбиркорга имтиёзли шартларда кредит ажратилиши таъминланди'ning rasmi

“ML” МЧЖ раҳбари Бош прокуратура рахбарияти номига ёзма равишда мурожаат қилиб, кредит ажратишда амалий ёрдам сўраган.  

Аниқланишича, муаллиф раҳбарлик қилаётган “ML” МЧЖ фармацевтика препаратларини ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида 1,5 млн. АҚШ доллари миқдорда кредит олиш учун АТ Халқ банкининг Андижон вилояти филиалига қилган мурожаати тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга филиалнинг кредит қўмитасида кўриб чиқилиб, ижобий қарор қабул қилинган.  

Ўрганиш давомида, банк ва жамият ўртасида 36 ой муддатга, 12 ой имтиёзли давр берган ҳолда йиллик 10 фоиз тўлаш шарти билан қайд этилган миқдорда кредит ажратиш ҳақида шартнома имзоланган.  

Мазкур шартнома асосида банк филиали томонидан жамиятни ҳисоб рақамига кредит маблағлари ўтказилиши таъминланди ва муаллифнинг мурожаати қаноатлантирилди.    

    Бошқа янгиликлар