АсосийJamiyat

Диққат, танлов!

'Диққат, танлов!'ning rasmi

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” энг яхши видеороликлар танлови ўтказилаётгани ҳақида эълон қилади.  13-15 ноябрь кунлари пойтахтда бўлиб ўтадиган “ХХV Тошкент халқаро сайёҳлик кўргазмаси” доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан биргаликда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” мавзусидаги энг яхши видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлайди. 

 Танловда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва мустақил ижодкорлар қуйидаги йўналишлар бўйича иштирок этишлари мумкин: 

 1. «Ўзбекистон гастрономик туризми» – 15 млн. сўм;

 2. «Ўзбекистон экологик туризми» – 15 млн. сўм;

 3. «Ўзбекистон MICE туризми» – 15 млн. сўм;

 4. «Ўзбекистон зиёрат туризми» – 15 млн. сўм; 

5. «Ўзбекистон тиббиёт туризми» – 15 млн. сўм; 

6. «Ўзбекистон этнотуризми» – 15 млн. сўм; 

7. «Ўзбекистон агротуризми» – 15 млн. сўм; 

8. «Жамиятдаги хатти-ҳаракатлар маданияти» – 15 млн. сўм; 

9. «Ўзбекистон ҳудудларининг умумийлиги» – 15 млн. сўм; 

10. «Ўзбекистонда хавфсизлик» – 15 млн. сўм;  

Гранд-при соҳибига бош соврин - “Спарк” автомобили берилади.  Танловда иштирок этишни хоҳловчилар ўзларининг ижодий ишларни DVD-дискда HD форматда,  иштирокчиларнинг паспорт нусхаси билан биргаликда 2019-йилнинг 1-ноябрига қадар ташкилий қўмитага тақдим этишлари лозим.  Ҳужжатларни 700000 (индекс), Тошкент шаҳри,  Ҳамид Олимжон майдони,  “Пойтахт” бизнес комплекси,  Ғарбий томон 4-йўлак,  2-қаватга “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда ёки шахсан олиб келиб берилиши лозим.  Қўшимча маълумотларни (71) 237-28-33, (95)1932102 телефон рақамларидан билиб олишингиз мумкин. Танлов шартлари ва танловда иштирок этиш учун анкетани шу йердан юклаб олишингиз мумкин.    

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати 

    Бошқа янгиликлар