29 декабрдан бошланган шодиёналарга Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган, серфарзанд оилаларнинг ўғил-қизлари таклиф этилди.
Ушбу байрамни кўтаринки руҳда, юксак савияда ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Sen yolg'iz emassan» республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан қизғин тайёргарлик кўрилди.
“Туркистон” саройининг фаесидаги арча атрофида Қорбобою Қорқиз, айиқчаю тулкича, Зумрад ва Қиммат, Насриддин Афанди каби севимли қаҳрамонлар чиқиши, эстрада ижрочилари ва цирк усталари иштирокидаги мусиқий дастур, ранг-баранг рақслар намойиш этилди.
Арча атрофидаги томошалардан сўнг болалар залга таклиф этилди. Улар учун «Томоша» болалар студияси томонидан тайёрланган «Мўъжизалар китоби» театрлаштирилган дастури намойиш этилди.
Болаларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди.
Бундай тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда, деб ёзади ЎзА.





