АсосийJamiyat

Ёшлар нега кўпроқ хориж ОТМларини танлашмоқда?

'Ёшлар нега кўпроқ хориж ОТМларини танлашмоқда?'ning rasmi

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  27 сенятбрь — 5 октябрь кунлари “Фикрингизча, нима учун ўзбекистонликлар хорижий  ОТМларга ўқишга киришга интилмоқда?” деган сўровнома ўтказган эди. Ташкилот  сўровномага қатнашган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда  натижаларни эълон қилди. Фикрлар эса фоиз кўрсаткичига кўра қўйидагича:

  • 21% хорижий ОТМларга ўқишга киришнинг осонлиги
  • 20% хорижий ОТМларда таълим сифатининг юқорилиги
  • 13% маҳаллий ОТМларда таълим сифатининг пастлиги, тайёрланган кадрларнинг рақобатбардош эмаслиги
  • 11% хорижий мамлакатларда ўқиш билан бирга ишлаш имкониятининг мавжудлиги
  • 10% маҳаллий ОТМларда коррупция ва таъмагирлик ҳолатларининг кенг тарқалганлиги
  • 5% хорижий ОТМларни тугатиб, хорижда ишлаш имконияти
  • 5% маҳаллий ОТМларда қабул квотасининг чегараланганлиги
  • 5% хорижий ОТМлар орқали ўша ерда доимий яшаб қолиш истаги
  • 5% хорижий ОТМларда ўқишнинг арзонлиги
  • 4% маҳаллий ОТМларга ўқишга киришда адолат тамойилининг бузилиши

    Бошқа янгиликлар