АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Туркия инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ўртасида Меморандум имзоланди

'Ўзбекистон ва Туркия инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ўртасида Меморандум имзоланди'ning rasmi

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги олтинчи йиллик семинари доирасида яна бир расмий маросим ташкил этилди.

Инсон Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов билан Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти раиси Сулейман Арслан ушбу икки ташкилот ўртасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида Меморандум имзоладилар.

         Маълумот учун: ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов шу йил 29-30 апрель кунлари оилалар ҳимояси ҳуқуқига бағишлаб Анқара шаҳрида ташкил этилган симпозиумда иштирок этганди. Томонлар ўшанда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишиб олган эди.

    Бошқа янгиликлар