Фуқаро С.Т. (1956 й.т. ишсиз) Афғонистон фуқароси (1989 й.т. МЧЖ раҳбари) Н.Г.га Юнусобод туманида жойлашган "Олой деҳқон бозори" АЖ ёнида қурилиш учун ер майдони ва Тошкент шаҳридан 2 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 10.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзлаштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан 07.10.2019 йилда Бош прокуратура Департаментининг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан фуқаро С.Т.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






