АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик архитектор қиз халқаро танловда 2-ўринни эгаллади

'Ўзбекистонлик архитектор қиз халқаро танловда 2-ўринни эгаллади'ning rasmi

3-5 октябрь кунлари Корея Республикаси Пёнчанг шаҳрида «World Culture Open» халқаро ташкилоти томонидан «Better Together Challenge 2019» фестивали ўтказилди.

Фестивалда иштирок этиш учун нафақат архитектор ва дизайнерлар, балки ижтимоий инноваторлар, тинчликпарварлар ва бошқалар таклиф этилган.

Ўзбекистонлик иқтидорли архитекторлардан бири Тахмина Турдиалиева Корея яриморолига бағишланган «Garden of Unification» бирлашиш боғини яратишни кўзда тутувчи «Тинчлик ва барқарорлик шаҳри»нинг ғоявий дизайнини тақдим этган ҳолда фестивалда 2-ўринни эгаллади, дея хабар беради “Хабар.уз”. Ушбу бирлашув боғи экологик тадқиқотлар лабораториясини, ички хотиржамлик ва медитация машқлари учун мослашган майдончаларни ўз ичига олади.

«Better Together» — бутун  дунёдаги ижтимоий инноваторларни, ижодкорларни, фаолларни ва идеалистларни илҳомлантирувчи, фикр алмашиш учун бирлаштирувчи глобал фестивалдир. Фестивалга 60 мамлакатдан 500 қатнашчи ташриф буюрди.

Бу йилги фестиваль Жанубий Кореядаги 2018 йилги Олимпия шаҳарчасини «Тинчлик ва барқарорлик шаҳри»га айлантириш бўйича ғоялар танловига бағишланди.

 

    Бошқа янгиликлар