АсосийJinoyat

Ўзбошимчалик салкам 22,5 миллион сўмга тушди

'Ўзбошимчалик салкам 22,5 миллион сўмга тушди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида табиий газ узатиш ва тақсимлаш тармоғига ўғринча уланиб, фойдаланиш ҳолатлари фош этмоқдалар.

Жумладан, Наманган тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Садаф соф текстил” маъсулияти чекланган жамиятида табиий газдан фойдаланиши қонунийлиги ва тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирда ноқонуний ҳолат ошкор бўлди. 

Аниқланишича, жамият раҳбари Ҳ.Қирғизбоев умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан, таъминотчи корхона билан шартнома тузмай, фойдаланиб келган. Ушбу ҳаракати орқали Х.Қирғизбоев таъминоти корхона манфаатларига 22 млн. 339 минг сўм миқдорида зарар етказгани аниқланди.   

Жамият раҳбари етказилган зарарни тўлиқ бартараф этганлиги инобатга олинди. Унга нисбатан айблилик масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят ишини қўзғатиш рад этилди.

    Бошқа янгиликлар