Газ таъминоти хизматлари сифатини ошириш бўйича таклиф ва шикоятлар, ишлаб чиқариш жараёнини мукаммалаштириш ва таъминотчи корхона ҳамда мижоз ўртасидаги алоқаларни яхшилаш, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланганда тезкорлик билан мурожаат қилиш учун бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ қошида 1104 ва 99871 200-08-04 ишонч телефонлари ишламоқда.
“Ҳудудгазтаъминот”АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, 2019 йилнинг 1 август кунидан бошлаб “Ҳудудгазтаъминот” АЖ колл-марказига жисмоний ва юридик шахслардан 443 та мурожаат келиб тушган. Бугунги кунгача 340 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 278 таси ижобий ҳал этилди. 60 та мурожаат бўйича тушунтириш ишлари олиб бирилган бўлса, 102 та мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 16 сентябр куни “Facebook” ижтимоий тармоғида “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳининг иш бошлаши аҳоли билан ўзаро мулоқот самародорлигини янада оширди. Мазкур гуруҳга қуйидаги ҳавола орқали аъзо бўлиш ва газ таъминоти соҳасидаги ўзингизни қийнаётган масалалар юзасидан мурожаатларни қолдириш мумкин.https://www.facebook.com/pg/Hududgaztaminot/groups/?ref=page_internal
Аҳоли истак ва ҳоҳишларини қабул қилиш, уларнинг газ таъминотидаги муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, мижозлар билан ўзаро ишончли алоқаларни ўрнатиш мақсадида жойлардаги “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ижро аппаратларида маҳсус колл-марказлари ташкил этилмоқда. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнларига очиқлик ва шаффофликни таъминлш мақсадида замонавий техникалар жорий этилади.






