Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетовнинг таъкидлашича, мамлакатда 2 миллиондан ортиқ одамга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилган - бу жорий йилнинг 9 ойидаги маълумотлар, деб ёзади NUR.kz. Унинг эслатишича, кам таъминланган оилаuf ҳар бир бола учун 20 789 тенга миқдорида ёрдам пули белгиланган.
Шу билан бирга, 2019 йилнинг 9 ойи давомида 417 минг оилага ёки 2 миллион 138 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилган, яъни улар кам миыдорда даромадга эга саналади.
Бундан ташқари, Қозоғистонда 1,3 миллиондан ортиқ бола ижтимоий ёрдам пули олади, уларнинг 62 фоизи 4 ва ундан ортиқ болали оилаларда яшайди.






