АсосийJinoyat

Самарқандлик эркак ўз хонадонидан қурол топиб олди

'Самарқандлик эркак ўз хонадонидан қурол топиб олди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи Т.Хуррамов ўз хонадонидан ов қуролини топиб олди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро уйини таъмирлаш вақтида уй томидан марҳум бобосидан қолган ТОЗ русумли,16 калибрли, бир стволли ов қуролини топиб олган. Таъкидланишича, қурол 1964 йилда ишлаб чиқарилган.

"Т.Хуррамов зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд бўлинмасига хабар берган ва ўз хоҳиши билан ўрнатилган тартибда топширган", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида ҳам фуқаролар томонидан топилган қуроллар Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларига белгиланган тартибда топширилганлиги маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар