АсосийSiyosat

Болалар бепул мактабгача тайёрлов гуруҳларига мажбурий жалб этилмоқчи

'Болалар бепул мактабгача тайёрлов гуруҳларига мажбурий жалб этилмоқчи'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тайёрланган “2021 йилгача болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга тўлиқ миқёсда ўтиш чоралари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, мактабгача ёшдаги болалар учун бепул тайёрлов гуруҳи 2 сентябрда бошланиб 25 майда тугайди. Тайёрлов гуруҳи болалар боғчасида ўтказилади.

Тайёрлов гуруҳлари тўлиқ ва ярим кунлик гуруҳларга бўлинади. Машғулотлар ҳафтасига 15 соатдан (кунига 3-4 соатдан) кам бўлмайди. Тайёрлов гуруҳи таълим жараёнига замонавий инновацион педагогик технологиялардан, таълимнинг самарали методларидан фойдаланиш орқали давлат ўқув дастурига асосан амалга оширилади.

Ҳужжатда мажбурий йиллик тайёрлов гуруҳининг мақсадларидан бири сифатида болаларни соғлом, фаол, ижтимоий мослашган шахс сифатида мактабга қадам қўйиши айтилмоқда. Курсни тугатганларга давлат намунасидаги сертификат берилади.

Эслатиб ўтамиз, тест режимида бўлган бепул мажбурий йиллик тайёрлов гуруҳи лойиҳасини амалда жорий этиш ўтган йили декабрида бошланган эди. Лойиҳа Қорақалпоғистон туман ва шаҳарлари, шунингдек, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан амалга оширилган эди.

Ушбу қарор лойиҳаси бўйича 17 октябрга қадар муҳокамалар порталида фикр-мулоҳазалар билдириш мумкин.

    Бошқа янгиликлар