АсосийJamiyat

"Тез ёрдам" шифокорига тан жароҳати етказган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

'"Тез ёрдам" шифокорига тан жароҳати етказган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди'ning rasmi

29-сентябрь куни соат 23.58 да Юнусобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, соат 23.30 да шаҳар 7-сон клиник шифохонасига тан шикастлари билан 27 ёшли шифокор Жаҳонгир Х. олиб келинган.

Аниқланишича, Жаҳонгир Х. ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида 21 ёшли фельдшер билан бирга чақирув томон йўл олган. Етиб келишгач, ўзини ёмон ҳис қилаётган Дилдора М.га укол қилиб, уни шифохонага етказишди. Қизнинг шифохонага маст ҳолатда келган 29 ёшли акаси Мирҳаёт М. аввал шифокорларни ҳақорат қилиб, сўнг Жаҳонгир Х.ни урган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар