АсосийJamiyat

Тошкентда яна бир ОТМ филиали иш бошлайди

'Тошкентда яна бир ОТМ филиали иш бошлайди'ning rasmi

2019 йил 3 октябрда Ҳукумат томонидан “Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади:

  • Зооинженерия;
  • Ветеринария медицинаси;
  • Ветеринария-санитария экспертизаси;
  • Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.

Филиалда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва қабул қилинадиган талабалар сони республика ОТМларига қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.

    Бошқа янгиликлар