Мажбурий ижро бюросининг Қуйичирчиқ тумани бўлими ходимлари томонидан тумандаги тош майдалаш цехида ўтказилган текширишда, цех томонидан қонунга зид равишда, 400 кВт. бўлган кучланиш трансформаторни ўзбошимчалик билан ўрнатилиб, таъминотчи корхона билан олдиндан келишмасдан, ижро-техник ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, шартнома ва ҳисобот дастурларига киритмасдан электр тармоғига ноқонуний уланиб фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, корхона жами 103 440 кВт. электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлиги натижасида “Тошкент электр тармоқлари корхонаси” ҳудудий филиали манфаатларига жами 107 млн. 759 мингсўм микқдорида моддий зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбари Р.Тўхтаевгаетказилган моддий зарарни ўрнини қоплаган тақдирда жавобгарликдан озод этилиши ҳақидаги қонун нормаси тушунтирилди.
Бироқ, корхона раҳбари белгиланган 30 кунлик муддатда зарарни тўлаб бериш имкониятидан фойдаланмади. Шу сабабли Р.Н.Тўхтаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Иш судга оширилди, судда жазо олиши мумкинлигини билган раҳбар Р.Н.Тўхтаев етказилган зарарни тўлиқ бартараф этди.






