АсосийJinoyat

Ўртачирчиқда 1 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди

'Ўртачирчиқда 1 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Ўртачирчиқ туман бўлими бўлим иш юритувида мавжуд бўлган, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судинингсуд буйруғига асосан, қарздор “Қорасув пахта тозалаш ” АЖ дан ундирувчи Ўртачирчиқ туман ДСИ фойдасига 1 млрд. 395 млн. 354 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш хақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ушбу куни ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб,қарор нусхалари тарафларга юборилган. Ижро ҳужжати юзасида мажбурий ижро ҳаракатлариолиб бориш жараёнида қарздор корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларига банд солиниб,мол-мулклари хатланган. Натижада пахта тозалаш заводидан, 1 млрд. 395 млн. 354 мингсўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, ижро иши тамомланган.

    Бошқа янгиликлар