“To’maris-nur” хусусий корхонасига қарашли ушбу йирик савдо мажмуаси замонавий дизайн ва кўринишда барпо этилган, дея хабар беради uz24.uz.
Гипермаркет 4 қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватида харидор ва мижозлар учун қулайликлар яратилган. Кино заллари, болалар ўйин майдончаси шулар жумласидандир.
.jpg)
Гипермаркетнинг ишга туширилиши билан 150 га яқин Урганч аҳолиси доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг 60 фоизи касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир.

Гипермаркетда қандолатчилик, нон маҳсулотлари ва тикувчилик цехлари ҳам иш бошлади, деб ёзади ЎзА.





