АсосийJamiyat

Самарқандда ҳам шифокор калтакланди

'Самарқандда ҳам  шифокор калтакланди'ning rasmi

29 сентябрь куни Самарқанд шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими ходимини чақириққа келган вақтда маст ҳолатда бўлган нотаниш кишилар калтаклади. Бу ҳақда «Дарё» мухбирига хабар бермоқда.

Аниқланишича, эрталаб соат 06:40 атрофида шаҳар тез тиббий ёрдам марказига чақириқ бўлган. Чақириққа навбатчи шифокор 53 ёшли Нариман Мамутов борган.

«Кечаси билан навбатчиликда ўн бешга яқин чақириққа чиқдим. Эрталаб соат 06:40 атрофида сўнгги чақириққа юборишди. Манзилга етиб бориб беморга ёрдам кўрсатдик. Катта йўлдан кетаётганимизда тез тиббий ёрдам машинасида бемор ўзидан-ўзи бизга ташланиб, икки-уч маротаба бошимга уриб, қўлимни худди итдек тишлаб тортди», — дейди Мамутов.

Тез ёрдам машинасида бўлган беморнинг бундай ҳаракатидан сўнг, ёрдамчи ҳамшира қўрқиб қолган. Унинг шифокорга иккинчи бор ташланиши чоғида беморнинг шериги уни ушлаб қолган. Нариман Мамутов нотаниш кишидан аранг қутилиб уларни ички ишлар ходимига топширган.

«Мен шифокорларни ҳеч қандай сабабсиз урган фуқаро жазосини олишини истайман. Шифокорларга қўл кўтараётган одамларга жиддий чора кўрилмаётганлиги учун ҳам уларни уриб ётибди. Қандайдир чора кўриш керак. Ахир биз умримизни охиригача инсонларни саломатлиги учун хизмат қиламиз-ку? Шифокорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қиладиган қонун ишлаб чиқиш керак», — дея таъкидлайди Нариман Мамутов.


    Бошқа янгиликлар