— Ёшим 56 да. 1980 йилдан 1984 йилгача, 1986 йилдан 1988 йилгача жиноят содир этиб қамалганман. 18 ёшга тўлгунимга қадар колонияда тўрхалта, сўнг тикув цехида иш қўлқопи тўқиганман. 1986 йилдан 1988 йилга қадар ғишт заводида ишлаганман, вагондан ғишт тушириб тахлардим. Тошкент труба заводида 8 йиллик иш стажим бор. Шу ишлаган йилларим иш стажига киритиладими? 10 йил олдин темирйўл соҳасида 24 ва 12 фоиз зарарли цехда 3 ярим йил ишлаганман. Бу бўйича ҳам имтиёз борми?
Анвар Бадалов, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани
Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:
— 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун фаолият тури, мулк ва хў жалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Жиноятижроия кодекси 96моддасига асосан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ажратилмайди. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда маҳкумларни жазони ўташ даври иш стажини ҳисоблашга инобатга олинмайди.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА






