Sony Pictures Entertainment компанияси вакиллари берган маълумотга кўра, шов-шувларга сабаб бўлган “Интервью” (The Interview) фильми АҚШдаги 200 та мустақил кинотеатрларда намойиш этилади.
Ноябр ойининг охирларида хакерлар Sony Pictures компаниясига ҳужум уюштиришган бўлиб, агар фильм намойиш этиладиган бўлса, теракт уюштиришларини маълум қилишганди. АҚШ ҳукумати ушбу ҳужумда КХДРни айблаганди. Расмий Пхеньян эса буни рад қилмоқда.
Шу ўринда айтиш керакки, мамлакат аҳолиси фильм ғоясини аҳмоқона эканлигини таъкидлаб, янги йил байрами кунларида уни кўришга бормаслигини Facebook орқали маълум қилмоқда.





