People нашри журналистлари Скарлетт Йоханссондан Рождество байрами у учун қанақа аҳамиятга эга эканлиги, унинг оиласида қандай анъаналар мавжудлиги ва у қайси таомни севиши ҳақида гапириб беришини сўради. Биз эътиборингизга саволлар ва актрисанинг жавобларини ҳавола этамиз.
Севимли Рождество анъаналари: Мен эски филмларни қайтадан кўришни, ўқиш ва таомлар пиширишни яхши кўраман. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, лекин ушбу байрамда менинг севимли фильмим "Уйда ёлғиз 2" картинасидир.
Севимли Рождество таомлари ҳақида: Гуручли пудинг ҳиди менга ҳар доим байрамларни эслатиб туради. Отам доим анъанавий олчали соус билан Дания пудингини тайёрлайди ва у ниҳоятда мазали бўлади. Менинг оилам ҳар йили бу таомни Рождество менюсига киритади.
Рождество учун энг эсда қоларли совғалар ҳақида: Менинг акам бир марта менга болаликдан бизга севимли бўлган ресторан учун сертификат берди. Бу биз учун бирга вақт ўтказиш, ўтган йилларни эслаш имконияти бўлган ва биз олдин имконимиз бўлмаган дайкири таомига буюртма берганмиз.





