АсосийJamiyat

Бекободдаги боғчада заҳарланиш ҳолатини Бош прокуратура текширмоқда

'Бекободдаги боғчада заҳарланиш ҳолатини Бош прокуратура текширмоқда'ning rasmi

Аввалроқ, 27 сентябрь куни Бекобод шаҳар 15-мактабгача таълим муассасасининг 15 нафар тарбияланувчилари заҳарлангани, улар вилоят шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиш белгилари билан олиб келингани ва “ўткир диарея” ташхисига гумон қилиниб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати ахборот берди. Унга кўра, 15-сонли боғчада заҳарланган болалар сони 14 нафар бўлиб, уларга “ўткир диарея гастро энтерит” ташхиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан намуналар олинган ва текшириш учун вилоят Давлат санитария эпидемология назорат марказига юборилган.

Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар