АсосийJamiyat

Бухоро 27-28 сентябрь кунларида “Info-tour”га мезбонлик қилади

'Бухоро 27-28 сентябрь кунларида “Info-tour”га мезбонлик қилади'ning rasmi

Бухоро вилоятининг туристик салоҳиятини кенг намойиш этиш ва тарғиб қилиш мақсадида 27-28 сентябрь кунлари “Info-Tour” ташқил этилиши режалаштирилган.

“Info-Tour” иштирокчиларини 26-сентябрь куни, кечки соат 22:00 да Карвон авто шоҳ бекатидан кутиб олинди.

27-сентябрь тадбирнинг илк кунида меҳмонлар:

- “Пойкент” археолик ёдгорлиги;

- “Bukhara Tower” сув минораси;

- “Азия” меҳмонхонасида туристик корхоналар билан В2В учрашув;

- “Тоқи Заргарон”дан “Арк” қўрғонигача бўлган ҳудудда “Халқаро туризм куни”га бағишланган байрамона фахрий карвон юриши;

- “Арк” қўрғони олдида тантанали байрам дастури;

- “Шохруд” АЖ дигустация маркази

- “ВВS” корхонасининг фаолияти ва кўргазмаси билан яқиндан танишиб, кун якунида эса “Ипак йўли” ресторанида туризм кунига бағишланган маданий байрам дастури билан тадбирнинг биринчи кунига якун ясалади.

“Info-Tour” давомида вилоятларнинг 20 га яқин туристик компания вакиллари ҳамда 20 дан ортиқ ОАВ вакиллари ташрифи режалаштирилган бўлиб, улар орасида “O‘zbekiston”, “Yoshlar” “Dunyo bo‘ylab”, “Sevimli” ва “My5” телеканаллари ва “O‘zbekiston-24” радиоси ҳамда UZA.uz, Podrobno.uz, Daryo.uz, Nuz.uz, Kursiv.kz, Нурли Жўл ижтимоий тармоқлари ижодкорлари шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат Қўмитаси Миллий PR-маркази ва Ахборот хизмати вакиллари ҳамда бир қатор фаол блогерлар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар