Мазкур байрам туризмни тарғиб қилиш, унинг жаҳон ҳамжамияти иқтисодига қўшган ҳиссасини ёритиш ва ҳар хил мамлакатлар халқлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган. У Жаҳон туристик ташкилоти Бош ассамблеяси (БМТЖТТ) томонидан 1979 йилда таъсис этилган.
Мамлакатимиз туристик соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган - туристик ташкилотлар ва меҳмонхона комплекслари, музейлар, театрлар ходимлари, туристик полиция вакиллари - барчани чин юракдан табриклаймиз.
Туризм куни - бу йил сайин Ўзбекистонда кўпайиб бораётган саёҳатчилар байрами ҳамдир.






