Хабарингиз бор, мамлакатимизда ҳарбий соҳада тажриба алмашиш учун турли давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Халқаро Қизил Хоч қўмитасинингминтақавий ваколатхонаси томонидан “Қуролли можаролар ҳуқуқи” мавзусида ўқув курслари ташкил этилди.
Икки кун давомида олиб борилган ўқув курсида академиянинг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, шунингдек Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари мутахассислари иштирок этишди.
Ўқув курслари давомида делегация вакиллари ва иштирокчилар ўртасидасоҳа юзасидан қизғин мунозаралар олиб борилди ҳамда унинг якунларида келажакда соҳа йўналишини янада такомиллаштириш учун истиқболли режалар белгилаб олинди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти






