Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 11.09.2015 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор ота Ш.Одиловдан вояга етмаган икки нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Давлат ижрочиси томонидан ўтказилган ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида алиментчи ота Ш.Одилов олдиндан тўловни амалга оширишга қарор қилди ва икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотини ўйлаб, 44 ой учун 2019 йил 19 сентябрь куни жами 41.102.130 сўм алимент пулларини тўлади.






