АсосийJinoyat

Қонунбузарнинг нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

'Қонунбузарнинг нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди'ning rasmi

Божхона органлари томонидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Дўстлик чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро С.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, ушбу шахснинг ёнида декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 10660 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар