АсосийDunyo

Британиялик 50 йил давомида ҳар куни 1.6 километр югурган

Британиялик собиқ марафончи Рон Хилл (Ron Hill) 50 йил давомида ҳар куни бир мил, яъни 1.6 километр югуриб келган, дея хабар қилмоқда BBC News. У 1964 йил 20 декабрда чопишни бошлаган. Жорий йилнинг 20 декабр куни 76 ёшли спортчи Манчестерда ўтказилган 5 километрга чопиш бўйича мусобақада иштирок этди.

“Бир одатга қанчалик ўргансангиз, уни бажариш шунчалик осон бўлади. Ҳаммага шунчаки югуришни бошлашни маслаҳат бераман ва беш дақиқадан кейин ритм ҳис қиласиз, балки бу сизга ёқиб қолар”, - дейди Хилл чопишдан кейин.

50 йил давомида Рон 160 минг мил, яъни 270 минг километрни босиб ўтган.

Рон Хилл Бостон марафонида ғолиб чиққан биринчи британлик югирувчига айланган. Бундан ташқари у уч марта Олимпия ўйинларида иштирок этган, шунингдек 1970 йили ғалаба қилган.

    Бошқа янгиликлар