Халқимизда “Излаган имкон топар”, деган мақол бежиз айтилмаган, фақат давлатга зарар етказиш орқали ўз фойдасини кўзлаб изланиб имкон топиш йўлини қилган шахснинг ҳаракатларини оқлаб бўлмайди. Фарғона вилоятининг Ёзёвон чўлларида пахта-ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари С.Неъматов ер майдонларини сув насослари орқали суғоришда электрни ҳисобга олиш мосламасини тармоқдан узмаган ҳолда тўхтатиб қўйиш йўлини топган.
Хусусун, у электр тармоғига сув чиқариш насосида мавжуд бўлган100 амперли электр ҳисоблаш ускунасига 3 дона 100/5 ўлчамли токлар ўрнатиб, ҳисоблагични тўхтатиб қўйиш йўлини топган ва электр энергиясиданҳеч қандай ҳисобсиз ноқонуний равишда фойдаланиб келган.
Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими тезкор ходимлари томонидан ушбу ҳолат фош этилгач, фермер жами 75.844 кВт электр энергиясини ноқонуний истеъмол қилганлиги ҳамда бунинг оқибатида туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 25 млн. 104,6 минг сўмлик моддий зарар етказганлиги маълум бўлди.
Жиноят қонунчилигига кўра, юқоридаги зарар суммаси анча миқдорни ташкил этиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185-2-моддаси2-қисмида кўзда тутилган жиноят аломатлари вужудга келганлиги ҳақида фермер С.Неъматовга маълум қилиниб, жиноий жавобгарликка тортилмаслиги учун қонунга кўра, бир ойлик муддат ичида давлатга етказилган зарар суммасини тўлиқ қоплаб бериши лозимлиги тушунтирилгач, у зарарни тўлиқ қоплаб берди.






