Марказий Осиёнинг қадимги даврлардан то ХХ асргача бўлган даврдаги тарихий картографик манбалари фан тарихидаги қизиқ мавзулардан биридир. Бундай хариталар атласини яратиш ғояси жорий йилнинг 19 сентябрида Парижда бўлиб ўтган “Янгиланаётган Ўзбекистон: нодир маданий ташаббуслар” медиа ивенти доирасида таклиф этилди.
Мазкур ишнинг асосий мақсади ҳудуднинг картографик атамалари ва чизмалари билан боғлиқ картографик тимсолининг янгилашга қаратилган.
Картография тарихи бир томондан саёҳатлар ва географик кашфиётлар, иккинчи томондан геосиёсий контекст билан уйғун ҳолда тузилади.
“Бу манбаларни илмий жиҳатдан қайта таъмирлашда катта иллюстратив асослар – синчиклаб таҳлил қилинган ҳамда муаллиф, хаританинг яратилган вақти ва жойи ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган хариталар, талаб этилади, – деди бўлажак альбомнинг муаллифи, тарих фанлари доктори, ENS-CNRS археологик тадқиқотлар маркази илмий ходими Светлана Горшенина (Франция). – “Марказий Осиёнинг картографик манбалари тарихи” деб аталувчи мазкур китоб ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади.






