АсосийJamiyat

Янги йилдан бошлаб Ўзбекистонда "Маҳалла" телеканали иш бошлайди

2015 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида “Маҳалла” деб номланган янги рақамли маърифий телерадиоканал ишга туширилади.

Телерадиоканал Ўзбекистон Президентининг жорий йил 17 декабрь куни имзолаган қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

24 соатлик “Маҳалла” телерадиоканали Ўзбекистон МТРК таркибидаги ўн учинчи канал бўлади. Ҳозирда МТРК нинг Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Спорт”, “Тошкент”, “Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб”, “Кинотеатр”, “Наво”, “Оилавий”, “Диёр”, “Болажон” ва “UzHD” теле ва радиоканaллари фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, ҳужжатга кўра, мавжуд телеканалларга келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб 24 соатлик эфир вақти жорий этилади. Фақат “Болажон” телеканали 15 соат ва МТРК нинг 12 та ҳудудий бўлинмалари 18 соат давомида эфирга чиқади.

Манба: 12 news.uz

    Бошқа янгиликлар