Американинг Us Weekly журнали Кэмерон Диас расман қайлиқ бўлгани ҳақидаги хабарни эълон қилди, деб ёзади Elle нашри.
Ушбу маълумотни 42-ёшли актриса ва унинг севгилиси Good Charlotte гуруҳи аъзоси 35 ёшли Бенжи Мадденнинг яқинлари тасдиқлаган. Улардан бири: "Ушбу унаштирув кўпчилик учун бемаъни ишдай туюлди, бироқ мен улар учун хурсандман", - деб ўз фикрлари билан ўртоқлашган.
Диас ва Медденнинг муносабатлари жорий йилнинг май ойида маълум бўлган эди. Ушбу алоқалар янги босқичга ўтгани ҳақидаги таҳминлар октябрда пайдо бўлди. Бу вақтда Кэмероннинг бармоғида бриллиант кўзли узукни кўришган. Бироқ актрисанинг ўзи бу ҳақда эълон қилишга шошилмаган.





