АсосийShou-biznes

Леонардо Ди Каприо Роман Абрамовичнинг севгилисини тортиб олдими?

Леонардо Ди Каприо сўнгги маъшуқаси - модел Тони Гарниэр билан ажрашганидан буён уни ҳамиша турли модель қизлар қуршовида кўришмоқда. Ушбу ҳафтада фотосуратчилар эътиборига журналистлар "ёқимтой қиз" деб атайдиган навбатдаги хоним тушди, деб ёзади Woman Hit нашри.

Ди Каприо Нью- Йоркдаги меҳмонхона ёнида бир аёл билан учрашган. У Роман Абрамовичнинг севгилиси, унинг икки фарзанди онаси Даша Жукова бўлган. Уларни суратга туширишганида Леонардо фотосуратчиларга эътироз билдирган ва қўли билан Дашани ҳимоя қилишга уринган. Бу ҳолат актёрнинг янги маъшуқаси ҳақидаги турли миш-мишларга сабаб бўлган.

Жукова ва Ди Каприони нима боғлайди? Бу саволга жавоб топиш учун кино юлдузнинг шахсий ҳаётидан олинадиган навбатдаги суратларни кутишга тўғри келади.

    Бошқа янгиликлар