Асосан бундай никоҳлар шоу-бизнес юлдузлари ўртасида кўплаб мунозараларга сабаб бўлади. Бундай жуфтликлар доим оммавий ахборот воситалари нигоҳида бўлади. 72 ёшли Харррисон Форд ва 50 ёшли Калиста Флокхарт, 70 ёшли Майкл Дуглас ва 45 ёшли Кэтрин Зета-Джонс, 53 ёшли Жорж Клуни ва 36 ёшли Амал Аламуддин.
Кэти Холмс ўзининг собиқ турмуш ўртоғи Том Круздан 16 ёш кичик бўлса, Деми Мур экс-эри Эштон Катчердан 15 ёш катта. Бундай иттифоқлар бузилиб кетадими ёки биргаликда давом этишадими? Улар ҳақида гап кетганда мавзу дарҳол уларнинг ёшига бориб тақалади.
Масалан, 56 ёшли Мадонна ўзининг 26 ёшли йигити Тимор Стеффенсон билан қанчалик шов-шувга сабаб бўлди. Кейинчалик аниқ бўлишича, унга хонанданинг 17 ёшли қизи Лурдес ошиқ бўлиб қолгач, ажрашиб кетишди.





