АсосийDunyo

Ёш сеҳргар Гарри Поттерга бағишланган бутунжаҳон кечаси 2015 йил 5 феврал куни ўтказилиши режалаштирилган

Гарри Поттер ҳақидаги китобларнинг муаллифлик ҳуқуқига эгалик қилувчи машҳур инглиз нашриёт уйи Bloomsbury  ўзининг қизиқарли режалари ҳақида маълум қилди. Улар ёш сеҳргарнинг Хогвартс афсунгарлик уйидаги саргузаштларига бағишланган қатор кўнгилочар тадбирларни тайёрлашмоқда, дея хабар бермоқда telegraf.com.ua.

Bloomsburyнинг расмий вакилларининг хабарига кўра, мактаб, кутубхона ва китоб дўконларига ушбу байрамни бутун дунёда ўтказиш таклифи киритилган. Бунинг учун таҳририят манзилига иштирок этиш учун махсус аризани топшириш зарур. Жавоб тарзида ноширлар барча хоҳловчи компанияларга совға материалларини, викторина сценарийларини ва бошқаларни юборишни ваъда қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида Японияда Гарри Поттерга бағишланган парк очилди. Ўтган давр мобайнида бу ерга бутун дунёдан ярим миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди.

    Бошқа янгиликлар