АсосийJamiyat

Абдулазиз Комилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси делегациясини қабул қилди

2014-йилнинг 18 декабр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Комилов юртимизда бўлиб турган президент Борис Кандов бошчилигидаги АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси делегациясини қабул қилди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги тасдиқланди.

АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси аъзолари мамлакатимизга 21-декабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатларининг маҳаллий Кенгашларига сайловда кузатувчилар сифатида келганлар.

    Бошқа янгиликлар