АсосийJamiyat

Ўзбек чегарачилари томонидан қирғизистонлик контрабандачи қўлга олинди

Сўнгги пайтларда Қирғизистон фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини бузиш ҳолатлари қайд этилмоқда, дея хабар бермоқда 12news.uz.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, 2014 йил 15 декабрь куни тунгги соат 22.00да Фарғона вилояти Сўх туманида “Хундай-Портер” русумли автомашинада (давлат рақами А 7208 S) асли Қирғизистон фуқароси бўлган Баоб Мамотов қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (924 кг қуритилган ўрик ва 247 кг бодом)ни ноқонуний равишда олиб ўтишга ҳаракат қилган чоғида қўлга олинган.

Қўлга олинган қонунбузарга нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўриш мақсадида автомашина ва барча юклар Ўзбекистон божхона органларига топширилди.

Бу каби ҳолатларнинг келгусида яна содир этилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонлик ҳамкасбларини мунтазам равишда чегара атрофида истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасида тушунтириш-профилактика ишларини олиб боришга чақиради.

    Бошқа янгиликлар